Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Hyundai porter II” русумли автоулови тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхон кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 47,4 миллион сўмлик 11 620 дона электр чўғланма лампалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.11.2019