Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ф.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган 2880,4 грамм бўлган оқ ва сариқ рангли металдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.11.2019