Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона уяли алоқа телефонлари ва 795 дона қўл соатлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.11.2019