Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Ф.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 18,6 миллион сўмлик 353 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.11.2019