Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро М.Ў. бошқарувидаги Нексия белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 30 хил турдаги умумий қиймати 82,1 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.11.2019