Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро, Қ.А. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс томонидан олиб келинаётган самокат ичига устамонлик билан 36 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.11.2019