Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар бартараф этилди
972
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар бартараф этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, поездда йўловчи сифатида келаётган чет эл фуқаролари Ж.А. ва К.С. умумий қиймати салкам 46,5 миллион сўмлик энергия самарадорлиги жуда паст бўлган 19 дона электр иситгичлари, 14 дона газ плитаси, 750 дона кийим-кечакларни вагон ўриндиқлари тагида божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан кириб келган поезд таркиби белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу поездда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро И.С. томонидан қиймати 20 миллион сўмлик товарларни қўл юклари орасида яширинча олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг