Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Саptiva”да олиб кетилаётган 98 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари манзилига етмади
1040
Юртимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
 “Саptiva”да олиб кетилаётган 98 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари манзилига етмади

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан “Саptiva” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро К.Н. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан умумий қиймати 98 миллион сўмлик кийим-кечакларни мамлакатимизга яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг