Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб кирилаётган товарлар тўхтатиб қолинди
1021
Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишни божхоначилар ўз вақтида фош этишди.
Ноқонуний олиб кирилаётган товарлар тўхтатиб қолинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Х.Қ. бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 60,8 миллион сўмлик кийим кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг