Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказишган тезкор тадбири давомида яна бир “пиротехника операцияси” фош этилди
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автоулов кузатувга олинди.
Фуқаро М.А. Оқолтин МФЙда шартли ҳаридорга умумий қиймати 11,6 миллион сўмлик 39 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.11.2019