Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ю.М. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс кўйлагининг ёқа қисмига устамонлик билан тикилган махсус жойда нақ 149,25 грамм кумуш ва тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Шовот чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ф.У.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида, ушбу шахснинг кийимлари орасига 104,65 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.11.2019