Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дронни яширинча олиб келишга бўлган уриниш фош этилди
1017
Мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона ходимлари самарали кураш олиб боришмоқда.
Дронни яширинча олиб келишга бўлган уриниш фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган йўловчи поездининг йўловчилари божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида, хорижий давлат фуқароси Т.И. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига асосан, 2019 йил 4 ноябрдан эътиборан Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ  учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. 

 

22.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг