Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар манзилига етиб бормади
1096
Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар манзилига етиб бормади

Жумаладан, йўловчи поездида қўшни мамлакатдан “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган фуқаро Х.У. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий  қиймати 26 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг