Тадбирга вилоят Маъмурий суди судьяси катта ёрдамчиси М.Сатторов, Адлия бошқармаси масъул ходими В.Бобоева, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ҳамда божхона ходимлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, илгари қонунчиликда назарда тутилмаган божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича, тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, янги нормаларга кўра, илгари олиб кирилгану, аммо олиб чиқилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқишнинг аниқ муддати белгиланган бўлиб, эндиликда олиб чиқиш шарт бўлган товарлар ва транспорт воситалари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 30 кун ичида олиб чиқиб кетилмаса, мазкур товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилиниши бўйича ҳам йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди ва мазкур қонун 2020 йилнинг 2 февралидан кучга кириши эслатиб ўтилди.
Учрашув якунида, тадбир қатнашчиларига қонун мазмун-моҳияти акс этган буклетлар тарқатилди ҳамда улар йўллаган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
22.11.2019