Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон фармони билан тасдиқланган “2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш давлат дастури”нинг 5-банди (коррупцияга қарши курашишда чора тадбирларни амалга оширишда масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш)га ташкил қилинди.
Мазкур ўқув машғулотида Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан “Коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро стандартлар ва уларни Ўзбекистонда имплементация этилиши”, “Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати”, “Давлат дастури доирасида прокуратура ва божхона органлари хамкорлиги”, “Давлат хизматчилари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва уни олдини олиш масалалари” мавзулари юзасидан маърузалар қилиниб, ходимларга қисқача тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Б.Масейтов
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими
21.11.2019