Бу борада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларнинг қобилият ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек улар ўртасида турли хил кўрик танловлар ҳамда спорт мусобоқаларини ўтказиш анъанаси шаклланган.
Бу каби тадбирлардан навбатдагиси Навоий вилоятида бўлиб ўтди. “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ўтказилган ушбу фестивалда 15 дан ортиқ корхона, ташкилот, ҳарбий қисм ёшлари иштирок этишди. Фестивалнинг дастлабки кунида иштирокчилар турли хил спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Мазкур тадбирда божхона бошқармаси ёш ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат турлари бўйича фахрли 2-ўринни, арқон тортиш, югуриш бўйича эса фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.
Фестивалнинг 2 кунида жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларда жамоаларнинг дунё, сиёсат, жамият, тарих, фалсафа, сайловлар ва бугунги кунда ватанимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга доир билимлари синовдан ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра божхоначилар жамоаси фахрли 1-ўринни эгалладилар.
Мусобоқалар якунига кўра фахрли ўринни эгаллаган жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
21.11.2019