«Коррупция» атамаси лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бузиш», «сотиб олиш» деган маъноларни англатади. Ушбу икки сўз коррупциянинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга давлатимиз раҳбари қанчалик эътибор қаратаётганликларини барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.
Хусусан, 2019 йилга келиб, Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон фармони қабул қилинди.
Бугунги кунда коррупцияга барча соҳа вакиллари, бирга курашиши лозим. Шундагина бу иллатни таг томири билан йўқ қилишга эришиш мумкин.
Б.Масейтов
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими
21.11.2019