Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қонун тарғиботида фаол иштирок этишаяпти
1124
Маълумки, божхона органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, борасида кўплаб ишлар қилинмоқда. Хусусан, турли қоидабузарликларга қўл урмаслик ва бу каби қоидабузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар  қонун тарғиботида фаол иштирок этишаяпти

Жумладан, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида Когон тумани Маъмурий суди билан ҳамкорликда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан яна бир профилактик тадбир утказилди.

Тадбирда 2019 йил 31 октябрдаги “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-577-сонли Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисида кенг тушунтиришлар берилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу каби профилактик тадбирлар божхоначилар ташаббуси билан маҳаллалар ва чегарада харакатланаётган фуқаролар орасида ҳам олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш ўринлики, бўлиб ўтган учрашувдан кўзланган мақсад мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий билимини ошириш билан бир қаторда, уларни ҳушёрликка ва огоҳликка чорлашдан иборатдир.

21.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг