Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам мазкур санани кенг нишонлаш мақсадида “Байроғимиз-фахримиз, ғуруримиз” мавзуси остида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбирда вилоят маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари Т.Қамбаров, С.Норқулов ҳамда бошқарма барча шахсий таркиби иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг олий рамзи эканлигини, халқаро муносабатларга Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлишини, шунингдек ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон юрт байроғини муқаддас билишини йиғилиш иштирокчиларига алоҳида таъкидладилар. Шундан сўнг давлат байроғи акс эттирилган видеоролик тадбир иштирокчиларига намойиш этилди. Тадбир сўнггида эса юртимиздаги байрам ва тантаналарда кўчаларимизга кўрк бағишлаб турган байроғимиз ҳар биримизда шукроналик ҳисларини уйғотишини таъкидлаб, барчани байрамнинг 28 йиллиги билан муборакбод этдилар.
Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўзлигимизни унутмаслик, рамзларга нисбатан ҳурматни сақлашдан иборатдир.
18.11.2019