Кўрсатувнинг навбатдаги сони божхона органларида қабул қилинган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиришдан бошланди.
Мавзунинг моҳиятидан келиб чиқиб, бугунги кунда божхона соҳасида қўлланилаётган хавфни бошқариш тизими, божхона чегараларида самарали божхона назоратини амалга ошириш, тез ва сифатли хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, бундан ташқари товарларни сертификатлаштириш тартиби, унда берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда турли найрангларга йўл қўймаслик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Фуқаролар томонидан илк маротаба “қандай қилиб четдан олиб келинаётган товарларга божхона тўловлари ҳақида маълумот олиш” мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Ислоҳотлар замонида яшаяпмиз, замон билан ҳамнафас бўлиш, юклатилган шарафли вазифани амалга ошириш, бу билан фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир божхоначининг бурчи ҳисобланмоғи лозим.
20.11.2019