Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шаклланмоқда
1244
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Коррупцияга қарши кураш йўналишида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда бошқарма раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шаклланмоқда

Ўз хавсизлик гуруҳи катта тезкор вакили С.Худойназаров ўз маърузасида таъкидлаганидек, ўтган давр мобайнида бошқарма аппарати ва божхона постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 46 маротаба йиғилишлар ўтказилган ҳамда ходимлар билан 36 маротаба якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 24 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг савияси ва зиммасига юклатилган вазифаларга масъулиятини аниқлаш мақсадида «Жартепа” ва “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Унинг натижалари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бошқарма навбатчилик қисмида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” мунтазам равишда ишлаб турибди. Унга келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш юзасидан ҳам қатъий назорат ўрнатилган.

20.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг