Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
1439
Миллий кинология марказида ташкил этилган “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” мавзуcидаги тадбирда Божхона институти доценти Р.Мадалиева, марказ шахсий таркиби ва тингловчилари иштирок этишди.
Миллий кинология марказида “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда маърузачи Р.Мадалиева мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 28 йил тўлганлиги, байроғимиз мустақил Ўзбекистон давлати рамзини англатиши ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиришини таъкидлаб ўтди.

Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримизда ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этишига алоҳида тўхталди.

19.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг