Жумладан, Доут-ота” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро А.З. нинг хатти ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш аппаратини тегишли ҳужжатларсиз мамлакатимизга олиб келаётганлини аниқланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.11.2019