Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан масъулияти чекланган жамият номига келтирилган “саноат буғ қозони” товари божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 60 миллион сўмлик “қайта ишлаш ускунаси” ҳамда “электрвелосипед” товарлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан яна бир корхоналардан бирининг номига келган товарларнинг божхона кўриги давомида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 10 миллион сўмлик товарлар борлиги маълум бўлди.
Шунга ўхшаш ҳолатларда “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган уч корхона номига хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати салкам 30 миллион сўмлик товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
19.11.2019