Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Ҳаж-2018” зиёрати бўйича тузилган жадвалига асосан, Қарши халқаро аэропортидан тўрт кун давомида, қашқадарёлик ва сурхондарёлик жами 821 нафар зиёратчилар
тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига жўнаб кетишлари режалаштирилган.
Куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали 413 нафар қашқадарёлик фуқаролар Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрига муборак “Ҳаж” зиёратига кузатиб қўйилди.
Зиёратчиларга юқори даражада божхона хизматлари кўрсатилди. Уларнинг 95 фоизи халқаро аэропортларида жорий этилган соддалаштирилган икки йўлакли тизимда “яшил йўлак” орқали, қолган 5 фоизи эса “қизил йўлак” орқали ҳаракатландилар.
- Бизга кўрсатилаётган хизматлар юқори савияда ташкил этилганлигидан жуда мамнун бўлдик - дейди зиёратчи Исматилла Рахимов. -Айниқса, божхона назоратидан ўтаётганда навбатда туриб қолмасдан, қисқа вақт оралиғида ўтишимиз қувонарли ҳолдир. Биз Муборак “Ҳаж” зиёратига бораётган фуқаролар юртимиз тинчлигини, халқимизнинг фаровонлигини ва фарзандлар камолини сўраб дуода бўламиз.
Қашқадарё вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.08.2018