Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
806
Божхона институтида ташкил этилган “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” мавзуидаги тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Ҳожиматов, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳитдинова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Мунаввара Усмонова, санъаткорлар Алишер Рузметов, Умар Шамсиев, Мустафо ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, институт профессор ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этишди.
 Божхона институтида “Байроғимиз - фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда сўз олганлар суверенитетнинг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 28 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланишини, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатиши ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиришини таъкидлашди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган. Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига  юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ҳис қиламиз.

Санъаткорларнинг ватанпарварликни тараннум этувчи қўшиқлари ва саҳна чиқишлари мазкур тадбирга ўзгача файз бағишлади.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг