Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро инвестицион форумда божхоначилар муносиб иштирок этишди
1166
Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро инвестицион форум ташкил этилди.
Халқаро инвестицион форумда  божхоначилар муносиб иштирок этишди

Икки кун давом этган ушбу форум Қорақалпоғистон Республикасида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланинш йили” давлат дастурида бегиланган чора-тадбирлар ижросининг мантиқий давомидир.

Халқаро инвестицион форумида асосан Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистон каби 10 дан ортиқ давлатлардан 70 нафар ортиқ инвестор ва меҳмонлар иштирок этди.

Ташриф давомида меҳмонлар Қорақалпоғистон Республикасининг инвестицион, экспорт ва туристик салоҳияти, ҳудудда чет эл инвесторлари учун жорий қилинган қулайликлар, жумладан божхона ва солиқ имтиёзлари  билан яқиндан танишдилар. 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан сўнги йилларда божхона соҳасида яратилаётган имконият ва қулайликлар, тадбиқ этилаётган соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари, божхона расмийлаштируви жараёнига тўлиқ равишда жорий қилинган хавфни бошқариш тизимининг афзалликлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эл инвесторларига батафсил маълумотлар берилди.

Аҳамиятли тарафи шундаки, хорижий меҳмонлар Қорақалпоғистон сўнги йиллар давомида эришган натижаларга гувоҳ бўлди ва уларнинг аксарияти айнан ҳудудимизда инвестицион ва иқтисодий йўналишда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Мазкур форум натижалари бўйича жами 313 миллион АҚШ долларига тенг 18 та ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий битимларига эришилди. 

Хорижий инвестор билан ҳамкорлик ушбу форум билан чекланмайди, албатта. Бу борадаги ишлар ҳар куни давом этади.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг