Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди
1154
Божхона органлари томонидан божхона соҳасига тегишли қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатларни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларга киритилган ўзгаришларни кенг тарғиб қилишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармасида Адлия бошқармасининг масъул ходими иштирокида божхоначиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққан бошқарманинг Юридик хизмати бош инспектори Ғ.Сиддиқов  Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мусашайховлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-577 сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4508 сон Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтишди.

Ўқув семинари баҳс мунозараларга бой бўлиб, унинг якунида эса семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг