Жумладан, тамагирлик каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, бошқарманинг чегара божхона пости ходимларининг ота-онаси, оила аъзолари ўртасида профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Алимов кун тартибидаги масала юзасидан фикрларини билдириб, бу борада қилинадиган вазифаларнинг долзарблиги, тамагирлик, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш ва унга биргаликда, ҳамкорликда қарши кураш лозимлигини билдирди.
Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан шахсий таркиб оила аъзоларига маълумотлар берилди.
Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони мақсад ва вазифалари талабаларга тушунтирилди.
Учрашувда, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
18.11.2019