Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бир миллион дарахт” акциясида божхоначилар ҳам фаол қатнашишмоқда
1432
Табиат шу қадар нозикки, катта шаҳарнинг кислород балансини сақлаб туриш учун 1 кишига 25 квадрат метр яшил майдон бўлиши талаб қилинади. Дарахт ва бута барглари, кўкатлар шаҳар осмонидаги чангнинг 72 фоизини ушлаб қолади.
“Бир миллион дарахт” акциясида божхоначилар ҳам фаол қатнашишмоқда

Дарҳақиқат, ўрмон инсон учун табиатдаги энг фойдали бойлик манбаи, унинг инсонга берадиган туҳфалари бебаҳо. Хусусан, ўрмонлар турли-туман фойдали ҳайвон ва паррандаларни, ёввойи мева ва замбуруғларни, қимматли мўйналарни, касалликларни даволайдиган ўт-ўланларни армуғон этадиган ҳамда сув мусаффолиги ва тоза ҳавони сақлашда, халқ хўжалиги ривожланишида улкан ҳисса қўшиш билан бирга, ҳаво ва тупроқ ҳароратини мувозанатга келтириб турадиган неъмат бўлиб, далаларни қуруқ, иссиқ шамоллардан ҳимоя қилиб, тупроқ бузилишининг олдини олади.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилоятида “Бир миллион дарахт” акцияси ўтказилди. Мазкур акцияда вилоят божхона бошқармаси ходимлари хам фаол иштирок этишиб 890 дона дарахт кўчатларини Термиз шаҳридаги “Ибн Сино” кўчаси бўйлаб ўтказишди.

Доно халқимиз томонидан “Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ” деган нақл бекорга айтилмаган. Бу каби тадбирлар юртимизни чиройига янада чирой, кўркига эса янада кўрк бағишлаши шубҳасиз.a

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг