Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Партиялар ва депутатларнинг сайловолди дастурлари мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди
1227
Юртимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга оз муддат қолди. Тарих зарварақларига алоҳида муҳрланадиган бу жараёнлар илгари қайд этилмаган мутлақо янги талаблар - Сайлов кодекси асосида ўтказилиши режалаштирилган ва сайловолди жараёнларида ҳам бу мезонларга қатъий амал қилинмоқда.

Мамлакатимизда эълон қилинган “20 октябрдан 20 ноябргача сайлов тарғиботи ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Мен сайловда фаол иштирок этаман!” мавзусидаги ҳуқуқий-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Б.Жумабоев ҳамда 56-сон сайлов комиссияси аъзоси Б.Рахимовлар томонидан божхона ходимларига сайлов қонунчилиги, янги кодекс асосида сайловларга тайёргарлик жараёни, Марказий сайлов комиссияси билан боғлиқ муҳим жиҳатлар ҳақида тушунча ва маълумотлар берилди.

Бу йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори билан янги тамойиллар асосида ўтказилади. Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакатимизда яна бир сиёсий партия (Экологик партия)нинг пайдо бўлиши ва бошқа омиллар бўлажак сайловнинг сифат жиҳатидан янги кўринишда – очиқлик, ошкоралик тамойиллари, кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида кечишидан далолат беради.

Тадбирда сайлов жараёнларда ёшлар ва зиёлиларнинг иштироки қандай бўлиши лозимлиги, партиялар ва депутатларнинг сайловолди дастурларидан хабардорлиги каби масалалар юзасидан божхоначиларнинг сиёсий билимлари оширилди.

Шунингдек тадбирда маърузачилар қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ҳам иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтишди.

Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Эндиликда, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

 

 

18.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг