Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
120 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилаётган телевизорлар тўхтатиб қолинди
1488
Юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
120 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилаётган телевизорлар  тўхтатиб қолинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ж бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси чегара олди ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада юртимизга ноқоуний йўллар билан олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 120 миллион сўмлик 2 турдаги 72 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг