Ушбу ҳужжатга кўра, хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак.
Яқинда, мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, тарихий аҳамиятга эга тангаларни почта жўнатмалари орқали республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Россия Федерациясидан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган почта жўнатмасини божхона кўригидан ўтказишганида, жўнатмада декларацияда кўрсатилмаган 99 дона занглаган қадимий тангалар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг экспертиза хулосасига кўра мазкур тангалар маданий бойлик эканлиги маълум бўлди.
Миробод тумани маъмурий ишлар бўйича суди қарорига асосан бўйича маданий бойлик деб топилган мазкур тангалар давлат эгалигига ўтказилди.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига Россия Федерациясидан юборилган почта жўнатмасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда, божхона декларациясида кўрсатилмаган, ов қуроллари учун мўлжалланган салкам 10 кг. оғирликдаги 1315 дона бўш гильзалар юборилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
13.08.2018