Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайлов тарғиботи ойлигида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда
1354
Мамлакатимизда Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ўтказиладиган навбатдаги сайловлар олдидан тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда.
Сайлов тарғиботи ойлигида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда

Кутилаётган сайловларда божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам тарғибот тадбири ташкиллаштирилди.

Унда йиғилган ходимларга сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси мазмун-моҳияти тўғрисида, унинг аҳамияти сингари долзарб мавзуларда Адлия вазирлиги етакчи мутахассиси А.Шамсикулов ҳамда Сергели тумани сайлов округи сайлов ўтказиш бўйича консультант Т.Якубаев томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг