Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда божхоначилар сайлов қонунчилиги бўйича етарли маълумотларга эга бўлишди
1293
Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни юртимизда муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур сиёсий воқеага жойларда қизғин тайёгарлик ва сайлов қонунчилиги тарғиботи олиб борилмоқда.
Жиззахда божхоначилар сайлов қонунчилиги бўйича етарли маълумотларга эга бўлишди

Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази бўлими раҳбари Ш.Файзиев ҳамда Жиззах вилоят сайлов комиссияси раиси А.Ихтиёров иштирок этиб, сайлов жараёнлари, унинг шаффофлиги ва бундан кўзланган асосий мақсад ҳақида ходимларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Мулоқот давомида ҳар бир шахс ўз конститутциявий бурчидан унумли фойдаланган ҳолда сайловда уюшқоқлик билан иштирок этишга чақирилди. Шунингдек, сайлов куни 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро тили, ирқи, дини, ижтимоий келиб чиқишидан  қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлиги айтиб ўтилди ва савлов жараёнлари юзасидан ходимларни қизиқтирган саволларга комиссия вакиллари томонидан жавоблар берилди.

Шу ўринда айтиш керакки, халқнинг сиёсий маданиятини янада ошириш ва сайлов жараёнларида фаол иштирокини таъминлашда  бу каби тарғибот тадбирлари муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, қачонки фуқаролар сайловнинг мазмун-моҳияти, партияларнинг мақсадлари билан яхши танишсагина, ўзлари танлаган муносиб номзодларга овоз беради.

 

 

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг