Ушбу иллатга қарши курашиш борасида юртимизда қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган.
Божхона тизимида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Шуни билингки, бугунги кунда мамлакатимиз равнақига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай иллатга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир.
13.11.2019