Хусусан постнинг чиқиш пиёда йўлаги орқали қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Х.Ё белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида ҳам маълум қилинмаган умумий оғирлиги 129,27 граммни ташкил этувчи сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Боз устига қонунбузар 2 жуфт аёллар билакузугини ўнг ва чап билагига устма-уст холатда тақиб олганлигига нима дейсиз?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра ушбу аёллар тақинчоқлари тилла буюмлари деб топилиб, уларнинг умумий қиймати 25 854 000 сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.08.2018