Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган автомобиль эҳтиёт қисмлари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, умумий қиймати 313,8 миллион сўмлик 17 турдаги 2854 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги ва 6 турдаги 2376 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари эса ҳужжатларда бошқа ном билан таснифланганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
11.11.2019