Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди
876
Божхона институтида “Олий таълим тизимида юқори малакали кадрларни тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таминлаш масалалари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди.
 Божхона институтида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони ва 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори ижроси юзасидан маълумотлар бериш билан бошланди.

Давра суҳбатида профессор-ўқитувчилар ва илм-фан фидойилари томонидан “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар ечимлар ва истиқболлар”, “Жаҳондаги олий таълим сифатини ошириш тажрибаси ва Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”, “Олий таълимда касбий компетентликни шакллантиришда амалий таълимнинг роли” “Божхона соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш масалалари”  мавзуларида маърузалар қилинди, мамлакатимизда таълим тизимининг ишлаб чиқариш билан  интеграциялашуви ҳамда таълимни самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзаро қизғин руҳда кечган мазкур тадбир муҳокамаларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтириган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг