Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган С.М. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, мазкур шахс кийимининг чўнтаклари ичидан декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, яширинча олиб кирилаётган салкам 50 миллион сўмлик турли ҳажмлардаги жами 699 дона “Micro SD”номли микрофлешкарталар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
8.11.2019