Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу”га ортилган ноқонуний телевизорлар тўхтатиб қолинди
1337
Маиший техника буюмларини яширинча олиб киришга доир қонунбузилиш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
“Исузу”га ортилган ноқонуний телевизорлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан  ҳамкорликда Дўстлик тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро У.А. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 дона, умумий қиймати 37 миллион сўмлик телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг