Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмалари орқали юборилган марихуана манзилга етиб бормади
1581
Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.
Почта жўнатмалари орқали юборилган марихуана манзилга етиб бормади

Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ҳамда наркотик моддаларни жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликни фош қилишди.

Жумладан, фуқаролар Х.Н., Т.А. ва А.Ф.лар номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганида,  божхона декларациясида кўрсатилмаган,  150 дона таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро У.Т. номига юборилган почта жўнатмасида 5 дона “Марихуана” ўсимлигининг уруғлари борлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг