Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Д.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик, 888 дона ҳар хил турдаги стоматологик тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
8.11.2019