Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда бу йил 150 нафар юртдошимиз “Ҳаж”га боради
2318
Навоий шаҳридаги Ҳазрати Алишер Навоий масжидида 2018 йилги “Ҳаж” мавсумида зиёратга отланаётган юртдошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.
Навоийда бу йил 150 нафар юртдошимиз “Ҳаж”га боради

Унда сафар ва ибодатлар давомида аҳамият бериш лозим бўлган муҳим жиҳатлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз томонидан юртдошларимизнинг ислом динининг улуғ арконлари, жумладан, ҳаж ва умра амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли Қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилган.

Бу йилги муқаддас “Ҳаж” зиёратига Навоий вилоятидан ҳам 150 нафар юртдошларимиз жўнаб кетишмоқда.

Учрашувда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этиб, “Ҳаж” сафарига жўнаб кетаётган юртдошларимизга божхона чегараси орқали ҳаракатланиш қоидалари, халқаро аэропортларда ташкил этилган “яшил” ва “қизил” йўлакли тизим қулайликлари, божхона чегараси орқали товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш меъёрлари, нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиблари шунингдек республикамиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган материаллар бўйича батафсил тушунтиришлар бериб ўтишди.

Тадбир давомида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган божхонага оид барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг