Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, йўловчи фуқаро М.С. умумий қиймати 9,1 миллион сўмлик 54 дона биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни вагоннинг хуфия жойларига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур поезд йўловчиларидан яна бири, фуқаро У.П.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида, умумий қиймати 10,7 миллион сўмлик 22 жуфт оёқ кийимлар ва 17 дона пальтоларни вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
8.11.2019