Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик янада ривож топади
1215
Мамлакатимиз азалдан уста-ҳунармандлар ва уддабурон тадбиркорлар юрти ҳисобланади. Шу боисдан ҳам халқимиз тўқ ва фаровон ҳаёт кечириб келмоқда. Бугун фуқароларимизнинг бунданда яхши яшашига, тадбиркорларимиз эса ривожланиб, фаолиятини янада кенгайтириш имкониятига эгадир.

Бунинг учун тадбиркорларимиз энг аввало ички ва хориж бозорларида талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариши ҳамда четга маҳсулотлар экспортини кўпайтириши зарур. Шу ўринда истеъмолчилар ҳам маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни харид қилишлари мақсадга мувофиқ.

Ҳозирги кунда бу каби вазифаларни амалга оширишда ҳокимият ва давлат органлари бир қанча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Айни шу мақсадда, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам таҳлил ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизга четдан импорт асосида олиб келинаётган товарларнинг ўзимизда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу борада баъзи бир “импортёрлар” томонидан маҳаллий тадбиркорларимиз ишлаб чиқараётган сифатли ва арзон маҳсулотларни харид қилиш ўрнига, четдан валютага бир неча ҳам олиб келаётганлар бор. 

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган товарларга ўхшаш товарлар импортини амалга оширган ўттизга яқин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан учрашувлар ўтказишиб, уларга тегишли тушунтириш ва йўл-йўриқлар кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт миқдорини камайтириб, экспортни кўпайтириш бўйича бошқарма ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилган. Гуруҳ ходимлари импорт ва экспорт операциялари билан шуғулланадиган корхоналарга бориб, мавжуд муаммолар ва таклифларни ўрганиб, яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. 

Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари томонидан 2016-2018 йиллар ва 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида импорт қилинган технологик асбоб-ускуналардан фойдаланиш аҳволи, яратилаётган иш ўринлари ва муаммолари боқичма-босқич ўрганилаяпти.

Маълумот учун, вилоятда фаолият олиб бораётган корхоналар томонидан асосан технологик асбоб-ускуналар, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар импорт қилинган.

Албатта иқтисодиётни бир томонлама ривожланишини олдини олиш, саноат тармоқларини барпо этиш ҳамда чет эл маҳсулотларига бутунлай қарам бўлиб қолмасликлари учун импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилаётганлиги натижаси  ўлароқ бугунги кунда МДҲ давлатлари орасида маълум маънода ривожланган саноатга ва янги тармоқларга эга бўлдик. Тадбиркорлик субъектлари сони ошиб, маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажми ички бозоримизда анча юқори кўрсаткичларни ташкил этмоқда.

 

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг