Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Исузу"даги 14 миллион сўмлик рангли металлар манзилига етиб бормади
1181
Божхона органлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида рангли металл парчалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, яқинда Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

 Ўтказилган тезкор тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро Х.С. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ичида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва полимер қопларга жойланган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган салкам 14 миллион сўмлик рангли металл парчалари “Ўзиккиламчирангметзавод” АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг