Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари сайёр учрашувлар ўтказди
2130
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши ҳақидаги эзгу ғояси бугун барча соҳаларда устувор тамойилга айланиб улгурди.
Бухорода Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари сайёр учрашувлар ўтказди

Хусусан, давлат божхона хизмати органларида ҳам Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг республика бўйлаб тадбиркорлар билан учрашаётгани, ишлаб чиқариш корхоналарид бўлиб, тадбиркорлик субъектлари билан тўғридан тўғри мулоқотга киришаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Куни кеча Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Салиев Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Салимов ҳамроҳилигида вилоятдаги корхоналар бўйлаб сайёр учрашувлар ўтказди.

Дастлаб Бухоро шаҳрида жойлашган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Knauf”  корхонасида ўтказилган учрашув аввалида меҳмонларга корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва экспорт имкониятлари яқиндан таништирилди. Шундан сўнг, корхона мутасаддиларининг божхонага оид саволларига соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Сайёр ташрифнинг навбатдаги манзили “Sanoat Gilam” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона бўлди. Бу ерда ҳам божхона соҳаси масъуллари корхона фаолияти билан яқиндан танишиш асносида уларнинг божхонага оид муаммоларини ўрганишни мақсад қилишди. Экспорт салоҳиятини ошириш борасида корхона мутасаддиларининг таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутилди.

Энг муҳими, тадбиркорлар билан мулоқотлар жонли, самимий ва конструктив руҳда кечди. М.Салиев тадбиркорларга фаолиятда божхона соҳасида учрайдиган ҳар қандай муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш учун тўғридан тўғри  Давлат божхона қўмитаси раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

Шунингдек, айни пайтда Бухоро вилояти божхона  бошқармасида узлуксиз фаолият юритаётган +(99865)221-61-00 ишонч телефони орқали ҳам тадбиркорлар божхонада соҳасида учраши мумкин бўлган муаммо ва тўсиқлар юзасидан мурожаат қилишилари мумкин.

Кун давомида сайёр учрашувлар вилоятдаги бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам давом этди.

Бухоро вилояти

Божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг