Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижий валюта ичига яширилган гиёҳвандлик моддалари фош этилди
1438
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Хорижий валюта ичига яширилган гиёҳвандлик  моддалари фош этилди

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбири давомида гиёҳвандлик моддаларининг яна бир ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Навоий халқаро аэропортидан учиб кетмоқчи бўлган  фуқаро П.А. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг эгнидаги кийимлари орасида 1 дона 50 Россия рублига ўралган оғирлиги 1,5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг