Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
26 миллион сўмдан ортиқ бўлган дизел ёнилғисини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди
1389
Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
26 миллион сўмдан ортиқ бўлган дизел ёнилғисини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёнилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Яъни қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаролар А.С, М.А, Т.Ш. бошқарувидаги бўлган юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, мазкур юк автомашиналар юкхонасининг тагида қўлбола усулда ясалган хуфя жойда, декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 26,1 миллион сўмлик 3920 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг